Собиржон Отажоновга табрик


  Ўзбек Миллий Академик драма театри ва кино актёри - Собиржон Отажоновни таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
  Собиржон Отажоновга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз!

  Камоли эҳтиром ила - Ўзбек Миллий Академик драма театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.

  Маълумот учун: Атажанов Собиржон Абиджанов 1977 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Миллий театрда 2003 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Мукофотланмаган. Атажонов Собиржон театрга қадам қўйганидан-оқ кетма-кет роллар ижро эта бошлади. Жумладан; "Қирмизи олма”да Аббос, "Ёз туни ғаройиботлари”да Филастрат, "Ўтган замон хангомалари”да қушбеги, "Дарахтлар тик туриб жон беради”да Гад, "Усмон Носир”да Махмудхон, "Гамлет”да Гўрков, "Макр ва муҳаббат”да Гофмаршал, "Дадажон демайман”да Алишер, "Олтин қиз”да Чокар, "Нексия”да Аваз, "Ҳасрат бой”да Қосим, "Андишали келинчак”да Мўминтой, "Адибнинг умри”да Одил, "Жаҳон Отин Увайсий”да Масхарабоз, "Чегара устидаги уй”да Контрабандист, "Севаман дедимми?”да Алишер, "Тун албатта ўтади”да Доктор, "Ёруғлик ва ёвузлик”да Печкин, "Халала”да Хилми, "Бевалар”да Шерқўзи, "Етти фарёд”да Сантьяго Сабала, "Бор эканда, йў экан”да Лашкарбоши, "Рашк”да Биродар, "Ўзбекча рақс”да Тошвой, "Рустам”да Остона, "Тақдир синовлари”да Қудрат, "Тили асалим”да Морс сотувчи, "Қуёшни сен уйғотасан”да Қудрат, "Карвоним - йўли равоним”да Хурёз, "Имкон”да Наханов, "Кўчки”да Пияниста, "Соҳибқирон”да Француз элчиси, "Кичкинтой ва Карлсон”да Карлсон, "Антиқа қудалар”да Америка ва ҳинд элчиси, "Аёл”да Бой ота, "Уч кунлик дунё”да Эркин, "Сенга бир гап айтаман”да Психолог, "Тонг отган тарафларда”да кал, "Олтин калитча”да Шушира, "Алишер Навоий”да Мунажжим, "Ғаройиб саргузаштлар”да Эртакчи бобо, "Заминдан олис кетма”да Олим каби қатор ролларни ижро этди. Атажонов Собиржон тез орада кино ва телевидение режессёрларининг эътиборига тушди. У "Остона”да Афғон жангчиси, "Оила бахти”да Равшан, "Ёдгор”да ўртоғи, "Илк туйғу”да Равшан, "Оловуддиннинг янги саргузаштлари”да Мўминтой, "Номус”да Акмал, "Йўқолган одам”да йигит, "Тўнғич”да Равшан, "125 минг йил”да Маҳмуд, "Войдод сумалак”дп Ҳидоятхон, "Ишқ эртаги”да Муҳандис, "Лола”да қоровул, "Пўшт арава”да Таксист, "Сеҳрли узук”да Фолбин, "Каминанинг оиласи”да Парда Холдорович, "Дада”да Ҳайдар ака, "Келганда келин-2”да Почча, "Қутқаринг, қарияпман”да Асрор, "Сўзсиз севги”да Холмат, "Мерсквич”да Равшанбой, "Турмуш - мушт”да Мухтор, "Севаман дедимми, севаман”да Бобир, "Салом, севги! Хайр, севги!”да Кондуктор, "Зирапча”да Лазиз, "Бевалар”да Капитан Пардаев, "Хазина операцияси”да Санжар, "Яна бошланди”да Мурод, "Пойга”да сержант Ботир каби образларни ижро этиб, томошабинларнинг меҳрини қозонди. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот