Соҳибкамол Сайназаровга табрик


  Ўзбек Миллий Академик драма театри ва кино актёри - Соҳибкамол Сайназаровни таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз!
  Соҳибкамол Сайназаровга узоқ умр, мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик ва ижод йўлларида улкан зафарлар тилаб қоламиз!

  Камоли эҳтиром ила - Ўзбек Миллий Академик драма театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.

   Маълумот учун: Соҳибкамол Сайназаров 1979 йилнинг 14 Февраль куни Наманган вилоятида туғилган. Миллий театрда 2007 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. С. Сайназаров ўз ижодий фаолияти давомида 15 га яқин спектаклларда турфа образлар яратган. Мукофотланмаган. С. Сайназаров театрда саҳналаштирилган "Аяжонларим”да Эркинжон, "Шоҳ Эдип”да Кренот, "Дарахтлар тик туриб жон беради”да Директор, "Омонат дунё”да Ҳикматжон, "Тортардурман жабримни”да Эркин, "Тун албатта ўтади”да Йигит, "Огоҳ бўлинг, одамлар”да Эрбўл, "Кундузсиз кечалар”да Наганли одам, "Қуёшни сен уйғотасан”да лицей директори, "Омон бўлгин, азизим”да Гаврей, "Қирмизи олма”да Йигит, "Қорда ёнган муҳаббат”да Профессор, "Фариданинг дил дафтари”да Эҳсонбей каби кўплаб образларни ижро этиб келмоқда. Бундан ташқари киноларда ҳам кўплаб образларни ижро этмоқда. Шулардан; "Қасамёд”, "Чавандоз”, "Меҳмонжонлардан айланай”, "Нотаниш одамлар”, "Ҳаёт пиллапоялари” ва бошқа кўплаб кинофильмларда турли ролларни ижро этган. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот