Таъзия
Ўзбекистон давлат Ёш томошабинлар театрининг бош режиссёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, актриса – Малика Саидаҳмедовна Искандаровага онаси – хореограф, истеъдодли педагог ва мураббий Роза Рахмановна Искандарованинг вафоти муносабати билан таъзия изҳор қиламиз ва қайғусига шерикмиз. Роза Рахмановна Искандарова хореограф сифатида хореография санъатига улкан ҳисса қўшиб, кўплаб шогирдларга рақс сирларини ўргатган.
Унинг оила аъзолари, яқинлари, ҳамкасблари ва шогирдларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.