Абдуманнон Убайдуллаев вафот этди

Ўзбекистон давлат Санъат ва маданият институтининг "Овоз режиссёрлиги ва операторлик маҳорати" кафедраси доценти, санъатшунослик фанлари номзоди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, таниқли кино актёри, режиссёр ва педагог – Абдуманнон Убайдуллаев вафот этганлиги муносабати билан оила аъзолари, ҳамкасблари ва шогирдларига чуқур таъзия билдирамиз.
Маълумот: Абдуманнон Убайдуллаев 1935 йилнинг 20 май куни таваллуд топган. У кинорежиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг “Ватан” фильмидаги роли билан элга танилган бўлиб, бугунга қадар “Омад”, “Сўнгги лаҳза”, “Ҳижрон”, “Назар”, “Йигит йиғламасин”, “Алданган кўнгил”, “Меҳр” каби кўплаб бадиий фильмларда ва бир қанча миллий телесериалларимизда турли ролларни ижро этган.