Малика Аҳмедовага табрик


  Ўзбекистон халқ артисти, раққоса – Малика Аҳмедовани таваллуд топган куни билан табриклаймиз.
  Малика Аҳмедовага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий парвозлар тилаймиз!
 
   Маълумот: Малика Муҳамедовна Аҳмедова 1956 йилнинг 3 апрель куни Қозоғистон Республикаси, Чимкент вилоятидаги Сайрам қишлоғида туғилган. Ўзбекистон халқ артисти. Тошкент Хореография билим юртининг мумтоз рақс бўлимини, Тошкент давлат Жаҳон тиллари институтини тугатган. Ижросидаги рақслар миллий бўёқларга бойлиги, шўхчанлиги, сержилва ва назокатлилиги билан ажралиб туради. Энг яхши рақслари: "Кўзим шаҳлога тушди", «Таманно», "Эй дилбари жонон", "Наманган тановари", «Мақом», «Муҳаббат», "Зарафшон маликаси", «Наргиз», "Хаёлим сенда" ва бошқалар. "Майсаранинг иши" (Сулаймон Юдаков), «Зебунисо» (С. Жалил) операларида балет партияларини ижро этган. Шунингдек, репертуаридан араб, афғон, испан, турк, эрон, ҳинд ва бошқа халқлар рақслари ўрин олган. Малика Аҳмедовага бағишлаб "Бу сеҳрли рақс дунёси" видеофильми суратга олинган. Кейинги йилларда балетмейстерлик қилмоқда. Англия, Австралия, АҚШ, Италия, Югославия, Япония каби мамлакатларда гастролда бўлган.

Нана ХАН фотолари.










Изоҳлар 2
  1. Ассалому алейкум, яхшимисиз?! Мен Малика Ахмедовани кизлари буламан. Каттакон рахмат табриклар учун🙏🏻 илтимос 1950 йил 1956 йилга тугрлаш керак❗️Интернет нотугри маълумот бервотди! Этиборингиз учун рахмат🙏🏻 Хохласангиз паспорт жонатаман?! Фб да мессенджера ездим сизга ва паспорт жунатдим🙏🏻
  2. Ваалейкум ассалом. Катта раҳмат СИЗга, Хадича синглим! Тўғрилаб қўйдик. Википедиядан олинган маълумот эди. Раҳмат, Онангизнинг паспортларигача юборибсиз ишонч ҳосил қилишимиз учун. Барака топинг! Онангиз билан фахрланамиз! Умрлари узоқ, мартабалари янада юксак бўлсин!

Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот