Қашқадарёда талабаларнинг контракт маблағлари тўлаб берилмоқда


Қашқадарёда 856 нафар талабаларнинг 3 миллиард 780 миллион 600 минг сўмлик 
контракт маблағлари тўлаб берилмоқда

     Президентимиз ташаббуслари амалда: ёшлар таълими фаол қўллаб-қувватланмоқда.
   Мамлакатимизда инсон капиталини ривожлантириш, ёшларнинг сифатли таълим олиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ўқитишга қурби йўқ оилалар фарзандларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
    Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида бу борадаги эзгу ташаббуслар Қашқадарё вилоятида изчил давом эттирилмоқда.
    Вилоят ҳокими Муротжон Азимов томонидан эҳтиёжманд оилалар фарзандларининг олий таълим олишини қўллаб-қувватлашга қаратилган қарор қабул қилинди.
    Унга кўра, Қашқадарё вилоятидаги 856 нафар талаба-ёшнинг олий таълим муассасаларида таҳсил олиши учун жами қарийб 3 миллиард 780 миллион 600 минг сўм миқдоридаги контракт маблағлари ажратилди.
   Мазкур амалий ёрдам, аввало, таълим олиш истагида бўлган, аммо оилавий шароити туфайли контракт маблағларини тўлашда қийинчиликка дуч келаётган ёшларни рағбатлантиришга хизмат қилади.
    Шунингдек, ташаббус хотин-қизларнинг олий таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, уларнинг билим ва касбий салоҳиятини ошириш, ёшларнинг келажакка ишончини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.
    Бугун дунёда билим ва инсон капитали тараққиётнинг энг муҳим омилларидан бирига айланаётган бир пайтда ёшлар таълимига қаратилган ҳар бир кўмак мамлакатнинг эртанги тараққиётига киритилаётган катта сармоядир.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот