Мунаввара Абдуллаевага табрик


  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, профессор, кўплаб кино ва театр ижодкорларининг устози - Мунаввара Абдуллаевани таваллуд топган айёми билан чин юракдан муборакбод этамиз.
  Устоз санъаткоримизга соғлик-саломатлик, умр ва ижод йўлида улкан ютуқлар бардавом бўлишини, оиласи, дўстлари ва шогирдлари бахтига доимо саломат бўлишини тилаймиз!

  Камоли эҳтиром ила - Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси. 

  Маълумот: Мунаввара Абдуллаева 1950 йил Марғилон вилоятида таваллуд топган. 
  1968-1971 йилларда Марғилон режа-иқтисод техникумида таҳсил олган. 
  1971 йилда Тошкент Давлат Санъат институтининг "Театр ва кино актёрлиги” бўлимига ўқишга кириб, 1975 йил муваффақиятли тамомлаган. 
  Институтни битирганидан сўнг, у таҳсил олган курсни йўлланма билан Сирдарёдаги Олим Хўжаев номли театрга юборилиб, у ерда бир йил ишлагач, Тошкентга қайтган. 1976-78 йилларда Москвага бориб, Москва Давлат Театр санъати институтида педагогика бўйича аспирантурада ўқиган. 
  Шуни баробарида театрларда, режиссурадан ҳам амалиёт ўтаган. Ўша даврдаги санъат дарғаларидан Олег Табаковни курсига, Владимир Андреевни курсига, Андрей Гончаровни театрига бориб, дарс олган. 1978 йилдан Ўзбекистон Давлат Санъат Институтининг "Драма ва кино санъати” факультети, "Драма ва кино санъати” кафедрасининг доценти. Театр режиссёри. 
  1989 йилдан буён Ўзбек Миллий Академик драма театри саҳнасида "Чимилдиқ”, "Андишали келинчак”, "Бевалар”, "Дадажон демайман” каби турли машҳур спектаклларни саҳналаштирган. 
  2000 йилдан "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган Ёшлар мураббийси”. Кинода эса "Кичкина табиб”, "Макрли дунё” каби бир қатор фильмларда роллар ижро этган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот