Веб сайтимизнинг умумий қоидалари

ВЕБ САЙТИМИЗНИНГ УМУМИЙ ҚОИДАЛАРИ:

   Ассалому алайкум, Muzaffar.uz веб сайтидаги муҳтарам дўстлар! Авваламбор, веб сайтимизга хуш келибсиз! Веб сайтларда минглаб турли қарашларга, фикр-мулоҳазаларга, савияга эга инсонлар бор ва барчангиз тенг ҳуқуқлисиз! Мақсадимиз - веб сайтимиз фойдаланувчиларини юртимиз ва жаҳонда рўй бераётган янгиликлардан хабардор қилиш, қизиқарли ва ранг-баранг мақолаларни эътиборингизга ҳавола этиш ҳамда ижодкорларни умумлаштириш. Модомики, веб сайтимизга аъзо бўлган экансиз, СИЗлардан айрим масалалар юзасидан илтимосимиз бор. Веб сайтимизнинг ўз қоидалари бор ва бу қоидаларга риоя қилишингиз шарт! Ушбу қоидаларимизни диққат билан ўқиб чиқинг, бу нари борса беш дақиқа вақтингизни олади.

   Энг аввало, муомала маданиятига қатъий риоя қилинг! Муаллифларнинг меҳнатини қадрланг ва бўлар-бўлмас ҳақоратли сўзларни изоҳ тариқасида қолдирманг. Ҳар бир фойдаланувчига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлинг. Кимнингдир мақоласи, шеъри, ҳикояси ё сурати ёқмаса, бунинг учун ҳақорат қилишингиз шарт эмас, тинчгина веб сайтни бемалол тарк этишингиз мумкин. Биз учун сайтдаги фойдаланувчиларнинг сони эмас, сифати, яъни меҳнатимизни қадрлайлиган инсонларнинг бўлиши муҳим.

 Агар қандайдир эътироз ё танқидингиз бўлса, маъмурларга фикр ва мулоҳазаларингизни ёзиб, норозилигингиз сабабларини баён қилинг. Ўзингизни ақлли кўрсатиб, ёзганларингизни кўз-кўзлашингиз шарт эмас, чунки барибир бундай ҳақоратли изоҳлар ўчирилиб, ёзган фойдаланувчи сайтда изоҳ ёзиш имкониятидан маҳрум этилади ёки сайтдан бадарға қилинади. Фойдаланувчилар ва муаллифларни ҳақорат қилиш, аввало, жиноий жавобгарликка тортилишингизга ҳам сабабчи бўлишини, бунинг учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари мавжудлигини унутманг! Бу каби ҳолатлар веб сайт қоидаларини қўпол равишда бузиш ҳисобланиб, қоидабузарларга нисбатан маъмурият кескин чоралар кўришга мажбур бўлади. Хусусан, сайтимизда ирққа, динга ва сиёсий қарашларга қарши ҳақоратли сўзлар айтиш ҳам қатъиян тақиқланади. Сайтимиз аъзоларининг ўзаро аҳил бўлиши ва муомала маданиятига риоя қилинишига ўз ҳиссангизни қўшасиз, деб умид қиламиз ҳамда бизни тўғри тушунганингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдирамиз!

   Веб сайтда қуйидагилар қатъиян тақиқланади:

- Мақоланинг мазмунига алоқадор бўлмаган ҳақоратли изоҳлар ёзиш.

- Сайт фойдаланувчилари ё муаллифларнинг шаънига нолойиқ сўзлар, ҳақорат ва таҳдидлар ёзиш.

- Изоҳ ёзганда уятсиз сўзларни ишлатиш, инсон қадр-қимматини камситувчи ё таҳқирловчи, миллий ё диний адоват қўзғатувчи гапларни ёзиш.

- Спам, шунингдек маҳсулот ё сайтингиз, гуруҳингиз, телеграм каналингизни тарғиб қилувчи манзил ҳаволалар жойлаш.

 Сайтимиздан бирор нарса кўчирилганда, манба ва муаллифнинг исм-шарифи кўрсатилиши шарт!

 Бир-биримизга ҳурмат билан муносабатда бўлайлик ва имкон қадар дўстлар орттиришга интилайлик. Маъмурият талабга жавоб бермайдиган ё ҳақоратли, камситувчи мазмундаги изоҳларни ўчириш, ёзган фойдаланувчиларни сайтдан чиқариб юбориш ваколатига эга.

   Сайт маъмурларини ҳақорат қилган ё камситганларга нисбатан - сайтдан бадарға қилиш чораси қўлланилади. Ўзгаларнинг меҳнатини ва шаънини ҳурмат қилишингизни илтимос қиламиз.


Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.



Маълумот