ЎЗБЕК ТИЛИМ - КЎЗДЕК ТИЛИМ
Тапир-тупур тил байрам,
Йилда бир кун, бил, байрам.
Қолган кунлар ялло қилу
Бир шу бугун қил байрам.
Шу кун кўзин очади,
Ётиб қолган сил, байрам.
Чиқди не-не фармонлар,
Бўлди бари армонлар.
Ўзбекларнинг устидан
Кулди ўрис, армонлар.
Тапир-тупир тил байрам
Йилда бир кун, бил, байрам.
“Ми открились” шиори,
Ёт сўз тўла девори -
“Прадаёсса” ё “сабой”…
Бу халқнинг борми ори?
Тапир-тупир тил байрам,
Йилда бир кун, бил, байрам.
Ўттиз юртни кўрдим ман,
Гўё соқов юрдим ман,
На ўзбек ва на русча
Ёзув йўқ, қидирдим ман,
Бизда эса тил байрам,
Зардоб тўла дил байрам.
Ўзбек тили қурама,
Сабабини сўрама,
Тузалмаган эл бўлди,
Жон томирим бурама,
Ундан кўра қил байрам,
Ахир бугун тил байрам!!!
Муслимбек Йўлдошев.