Рихситилла Абдуллаевга табрик


  Ўзбек Миллий Академик драма театри ва кино актёри, телебошловчи – Рихситилла Абдуллаевни таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз!
   Рихситилла Абдуллаевга энг аввало, мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий тотувлик, бахт-саодат ҳамда ижодий ва ижобий парвозлар тилаймиз.

    Маълумот: Рихсилла Нигматуллаевич Абдуллаев 1978 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 
  Рихсилла Абдуллаев 1995 йили Маннон Уйғур номидаги Санъат институтининг "Драма ва кино актёрлиги" бўлимига ўқишга кирган. Кейинчалик, шу ўқув даргоҳида магистрлик даражасини олган. 
   Миллий театрда 1999 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда Рихситилла 1999–2020 йиллар оралиғида 40 га яқин спектаклларда турфа образларни ижро этган У "Жодугар канизак" спектаклида Жасур, "Энага"да Ғофур, "Бир кошона сирларида" тансоқчи, "Адибни умри”да Ботир, "Усмон Носир"да Володя, "Қирол Лир"да Освальд, "Қаллиқни ўйин"да жарчи, "Тахти зар"да Клит, "Ўтган замон ҳангомаларида" солиқчи, "Ёз туни ғаройиботлари"да Деметрий, "Сеҳрли танбур" танбурчи йигит, "Алишер Навоий"да Алишер Навоий, "Макр ва Муҳаббат"да Ферденант, "Рустам”да Бойтўра, "Уйқусиз кеча”да Ботир, "Андишали келинчак"да Арслонбек, "Дадажон демайман"да Алишер, "Чегара устидаги уй"да дипломат, "Тун албатта ўтади"да Эрино, "Увайсий"да Муҳаммадалихон, "Сенга бир гап айтаман”да Бобош, "Тили асалим”да Куёв, "Фариданинг дил дафтари”да Камрон, "Етти фарёд”да йигит, "Бир қадам йўл”да набира, "Пири коинот”да Миср шоҳи, "Қирмизи олма”да Муҳсин, "Муқаддас тахтизар”да Клит, "Ҳалала"да Шариф каби ролларини меъёрига етказиб ўйнаган. 
    У кино ва видеофильмларда ҳам қатор роллар ижро этган. "Жаҳон отин", "Қадаҳ", "Қирқ тоғора", "Севги фариштаси", "Муҳаббат синовлари", "Келгинди куёв, "Сўғдиёна", "Қора кўзлар", "Телба", "Сароб”, "Қалбаки дунё”, "Ҳижрон”, "Жигарбандим”, "Каминанинг оиласи”, "Ичкуёв”, "Айрилиқ”, "Шаддод қиз”, "Соддагина қизалоқ” каби фильмларда ҳам турли сиймоларни гавдалантирган. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот