Азиза Шариповага табрик!
Ўзбек Миллий Академик драма театри ва кино актрисаси – Азиза Шариповани таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
Азиза Шариповага узоқ умр, мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик ва ижод йўлларида улкан зафарлар тилаймиз.
Маълумот: Азиза Шарипова 1985 йилнинг 11 Декабрь куни Навоий вилоятида туғилган.
Ўзбек Миллий академик драма театрида 2010 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда.
Азиза Шарипова Миллий театрда саҳналаштирилган "Рустам”да Қиммат, "Ўткан кунлар”да Зайнаб, "Сизсиз ўтмас кунларим”да Фарида, "Кўнгил”да Лайло, "Тақдир синовлари”да Земфира, "Ўзбекча рақс”да Шарифа, "Танҳо юлдуз”да Лайло, "Омон бўлгин азизим”да Рода, "Ойдин”да Нодира, "Огоҳ бўлинг, одамлар”да Нафиса, "Ҳалала”да Заҳро, "Омонат дунё”да Латофатнинг ёшлиги, "Андишали келинчак”да Кўпайсинхон, "Тонг отган тарафларда”да Ойбарчин, "Оилавий сир”да Қиз, "Нексия”да Қиз, "Қорбобони қутқаринг”да Сеҳргар Фаришта, "Даҳшатли қудуқ сирлари”да Ҳинд маликаси, "Имкон”да Мухбир, "Меҳр муҳаббатли саккиз аёл”да Сюзон каби қатор спектаклларда роллар ижро этиб келмоқда.