МАҲФУЗА БОБОТУЛЛАЕВАга табрик!


    Ўзбек Миллий Академик драма театри ва кино актрисаси, устоз санъаткор, халқимизнинг ардоқли ва атоқли ижодкори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист - МАҲФУЗА БОБОТУЛЛАЕВАни таваллуд куни билан табриклаймиз!
   Маҳфуза Боботуллаева театр ва кино оламида ўз ижодий қиёфаси, ўз ижодий овози билан ёрқин ажралиб турадиган актриса. Қаҳрамонининг тақдирида ёниб яшайдиган, бадиий ҳаётни реал ҳаётга айлантириб, томошабинни ишонтира билиш салоҳиятига эга санъаткоримизга аввало танисиҳатлик-саломатлик, узоқ ва файзли умр, мўл-кўл ризқ-насиба, оилавий тинчлик-ҳаловат, ижодий барака тилаймиз. Фарзанду набираларингиз қуршовида, кексалик гаштини эъзозда кўриб яшанг. Устоз саҳнада гавдалантирган “Қирол Лир”даги Гонерилья, “Қаллиқ ўйин”даги Холбека, “Халала”даги Одила дуду, “Соҳибқирон”даги Бибихоним образлари ҳақида тўлиб-тошиб гапиргимиз, қоғоз қоралагимиз келади. Репертуарингиз гўзал асарлар билан янада бойисин, бетакрор образлар билан янада зийнатлансин. Ҳаётни сизга атаган ширин туҳфа-мукофотлари ҳамиша бисёр бўлсин!
   Маҳфуза Боботуллаевага узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик ва ижод йўлларида улкан зафарлар тилаб қоламиз! Айёмингиз муборак бўлсин!

   Камоли эҳтиром ила - Ўзбек Миллий Академик драма театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.