Рустам Каримовга табрик


   Ўзбек Миллий Академик драма театрининг устоз санъаткори, мухлису томошабинларнинг севимли ижодкори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист - Рустам Каримовни таваллуд топган айёми билан муборакбод этамиз! 
   Рустам Каримовга аввало, мустаҳкам саломатлик, узоқ умр, оилавий тинчлик-хотиржамлик ҳамда ижодий ва ижобий ютуқлар тилаймиз.

  Камоли эҳтиром ила  - Ўзбек Миллий Академик драма театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.

   Маълумот: Рустам Каримов 1972 йили М. Уйғур номидаги Тошкент Давлат санъат институтини "Драма театри актёри” факультетини битириб, 1974-1987 йилда Аброр Ҳидоятов номли Ўзбек Давлат драма театрида режиссёр ва актёр сифатида ўз фаолиятини бошлаган. Миллий театрда 1987 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. 2001 йили "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан тақдирланган.
   Рустам Каримов ижодининг дастлабки йилларидан то шу кунга турффа характерли образлар яратган. 
   Рустам Каримов театрда "Келинлар қўзғолони”да уста Боқи, "Ўғрини қароқчи урди”да Мурод, "Пири Коинот”да Аҳмад Фарғоний, "Андишали келинчак”да ота, "Гамлет”да Гўрков, "Ҳасрат боғи”да Мурод, "Бир қадам йўл” Ака, "А.Қодирийнинг Ўткан кунлар” Мингбоши, "Макр ва Мухаббат” Хизматкор, "Усмон Носир” Матвеев, "Алишер Навоий” Мажиддин, "Ўзбекча рақс”да Егоров, "Ўткан кунлар”да Ҳасанали, "Оилавий сир”да Ота, "Қуёшни сен уғотасан”да Чора бобо, "Тақдир синовлари”да Эсонқул, "Рустам”да Ота ва бошқа кўплаб спектаклларда ранг – баранг образлар ижро этиб келмоқда.
   Рустам Каримов истеъдодли актёр сифатида санъатнинг кино, телевидение соҳасида ҳам сермаҳсул ижод қилиб келмоқда. Жумладан, "Гирдоб” Наимжон, "Хаёт мазмуни” Юсуфали, "Дард” Азим, "Фақат ғалаба” Ота, "Тойчоқ” Аждар, "Занжир” Ота, "Тақдир йўллари” Ғофуров, "Пойдевор” Азимов, "Виждон” Ота ва бошқа кино фильмларда, шунингдек "Оталар сўзи, ақлнинг кўзи” кўрсатувида кўплаб роллар ижро этган.
   Дубляжда 70 дан ортиқ фильмларга овоз берган.  










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот