Ўзбек Миллий Академик драма театри ва кино актрисаси, «Дўстлик» ордени соҳибаси – Феруза Бобоёровани таваллуд топган куни билан табриклаймиз! Феруза Бобоёровага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаймиз!
Маълумот: Феруза Файзиевна Бобоёрова Ўзбек Миллий Академик драма театрида 2007 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Миллий театр саҳнасида 25 дан зиёд роллар ижро этган. Феруза Бобоёрова Ўзбек Миллий академик драма театрида саҳналаштирилган Н. Қодировнинг «Уч кунлик дунё»да қўшни аёл, У. Азимнинг « Бор экан-да йўқ экан»да Гул, «Ўтган замон ҳангомалари»да сотувчи аёл, Э. Хушвақтовнинг «Андишали келинчак»да Сунбулахон, «Чимилдиқ»да ўланчи янга, «Қирмизи олма»да совчи аёл, «Сизсиз ўтмас кунларим»да Азиза, «Қаллиқ ўйини»да Сожида, Қ. Норқобилнинг «Қуёшни сен уйғотасан»да фабрика ишчиси, Р. Муҳаммаджоновнинг «Йиғлама қиз»да Қумри она, «Ойдин»да қўшмачи аёл, В. Умаровнинг «Аёлғу»да Аёл, А. Иброҳимовнинг «Сенга бир гап айтаман»да Ҳулкар, Л. Маҳмудовнинг «Имкон»да Она, «Антиқа қудалар»да қуда, В. Делмарнинг «Омон бўлгин, азизим»да хизматкор аёл, Н. Аббосхоннинг «Ўзбекча рақс»да Райком, А. Қодирийнинг «Ўткан кунлар»ида Жамила хола, Т. Маҳмудов ва Д. Маҳмудованинг «Тортадурман жабрини»да она, А. Ориповнинг «Соҳибқирон»ида канизак, З. Солиеванинг «Бевалар»ида ҳамшира, «Увайсий»да Увайсийнинг шогирди, Ҳ. Расулнинг «Олтин қиз»да Кундош, А. Толстойнинг «Олтин калитча»сида Тошбақа Тортелла, Ж. Жабборовнинг «Нексия»сида Моҳира, Н. Аббосхоннинг «Танҳо юлдуз»да кундош, Р. Н. Гунтекиннинг «Фариданинг дил дафтари»да Хадичахоним, Шукуриллонинг «Ҳасрат боғи»да ва «Талваса»да Она каби кўплаб ранг-баранг образларни ижро этган. Бундан ташқари, "Оталар сўзи – ақлнинг кўзи”, "40 тоғоранинг 40 ноғораси”, "Вақт тақдири”, "Денгиздан бир томчи” сериалларида ҳамда "Ошиқлар”, "Аччиқ ҳаёт”, "Тоҳир ва Зуҳра”, "Кичкина хўжайин”, "Шу етмай турувди” сингари бадиий фильмларда ҳам турфа ролларни ўйнаган.