186-мактабда Наврўз шукуҳи


  Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманидаги 186-сонли умумтаълим мактабида устоз ва ўқувчилар иштирокида "Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистон" шиори остида ўтказилган Наврўз сайли Тошкент телеканалининг "Пойтахт" информацион дастурида  намойиш  қилинди.
    Байрамда 9, 10, 11 синф ўқувчилари орасида "Миллий либослар, миллий таом,  урф-одат намойиши", "Варрак учириш" мусобақаси, "Миллий ўйинлар", "Миллий таомлар" кўргазмаси, "Ош дамлаш" мусобақаси бўлиб ўтди.
   Тадбирда мактаб директори - Шуҳрат Шарифов, мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари - Ҳидоятхон Нурмуҳамедова, мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари - Гулчеҳра Музаффарова, мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси - Музаффар Муҳаммадназар, ТШХТБ вакиллари, Шайхонтоҳур туман ҳокимияти вакиллари, Кўкча-дарвоза МФЙ раиси, маслаҳатчиси, инспектор, психологлар ва 250 нафар фуқаро ҳамда ота-оналар иштирок этишди.
   Байрамимизнинг азиз меҳмонлари сифатида олий тоифали сухандон, актриса ва телебошловчи, Ўзбекистон Киноарбоблар уюшмаси аъзоси - Мавлудахон Аҳмедова ва Тошкент шаҳар, Бектемир туманидаги Маданият марказининг тўгараклар бўйича мутахассиси, актриса ва хонанда - Зилола Каримова ҳам қатнашиб, ўзларининг дил сўзлари, табрикларини изҳор қилишиб, қўшиқ ҳамда рақслари билан даврага файз киритишди.
2023 йил.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот