2 Февраль – АОКА ташкил топган кун
2 Февраль – Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташкил топган кун
Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА), тўлиқ номи Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги — Ўзбекистонда Ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи ҳамда оммавий ахборот воситалари, матбуот, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича ваколатли орган.
АОКА Ўзбекистонда давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик идора, муассаса ҳамда бошқа ташкилотлар ахборот хизматлари фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда матбуот котибларини аттестациядан ўтказади.
Тарихи
АОКА президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019-йил 2-февралдаги „Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида“ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги негизида ташкил этилган.