Баҳор ва садоқат куйчиси


  Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманидаги 186-сонли умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон халқ шоири, Меҳнат Қаҳрамони, журналист, таржимон ва жамоат арбоби - Зулфия Исроилова (1915 йил — 1996 йил) таваллудига бағишланган ижодий учрашув бўлиб ўтди.
  «Ёшлар - Янги Ўзбекистон бунёдкори» шиори остида «Баҳор ва садоқат куйчиси» мавзусида бўлиб ўтган мазкур тадбирда:
- “Умуминсоний қадриятлар маркази” директори, шифокор ва олима - Шоира Орипова;
- Театр ва кино актрисаси, хонанда, шоира - Сулҳида Парпиева (Сулҳида Ёлғиз);
- "Ҳуқуқ ва истеъмолчи" газетасининг Бош муҳаррири, "Ўзбекистон" радиосининг катта муҳаррири, "Бекажон" газетаси махсус мухбири, "Турон" фанлар академиясининг фахрий академиги - Гулруҳ Ёрматова;
- Навоийшунос ижодкор - Зулхумор Кенжаева азиз меҳмонимиз бўлишди ва улар ҳам Зулфияхонимни хотирлаб, ҳам ўзларининг ижод йўллари ҳақида сўзлашди.
  Тадбирда мактаб раҳбари Шакархон Хасанова, ММИБДЎ - Ҳидоятхон Нурмуҳамедова, мактабнинг ижодий - маданий масалалар бўйича тарғиботчиси - Музаффар Муҳаммадназар, рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси - Мавлуда Мирова, она-тили  ва рус адабиёти фани ўқитувчилари, синф раҳбарлар, ота-оналар, ўқувчилар (жами 107 нафар) иштирок этишди.
2022 йил.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот