Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманидаги 186-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқувчилар орасида ҳуқуқий саводхонликни ошириш, жиноятчиликка қарши курашиш ва уларни қонунларга итоат руҳида тарбиялаш мақсадида ҳуқуқий мавзулардаги мақолалари билан танилган журналист - Хонбиби Ҳиммат қизи билан ижодий учрашув ўтказилди. Тадбирни 186-мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари - Ҳидоятхон Нурмуҳамедова олиб борди. Хонбиби ўқитувчи ва ўқувчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.