Авазхўжа Қодировга табрик
Ўзбек Миллий Академик драма театри ва кино актёри - Авазхўжа Қодировни таваллуд топган куни билан самимий муборакбод этамиз!
Авазхўжа Қодировга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий парвозлар тилаб қоламиз!
Камоли эҳтиром ила - Ўзбек Миллий Академик драма театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.
Маълумот учун: Авазхўжа Қодиров Аҳмадхўжаевич 1981 йилнинг 23 Февраль куни Тошкент шаҳрида туғилган. А. Қодиров Ўзбек Миллий Академик драма театрида 2003 йилдан 2010 йилгача якка тартибда чақирилувчи актёр, 2010 йилдан эса Ўзбек Миллий академик драма театри актёр лавозимида ишлаб келмоқда.
Мукофотланмаган. А. Қодиров Миллий театрда саҳналаштирилган Э.Хушвақтовнинг "Қирмизи олма” спектаклида МММ, "Андишали келинчак”да ўғил, "Бир қанотлилар”да Аброр, "Тортардурман жабрини”да милиция ходими, "Бевалар”да Озод, "Фариданинг дил дафтари”да Камрон, "Оилавий сир”да ўғил, "Ҳалала”да Шариф, "Рустам”да Пўлат, "Омон бўлгин, азизим”да Билл, "Сенга бир гап айтаман”да руҳшунос, "Қумда севги жилолари”да рассом, "Омад биз томон”да Орзубой, "Сеҳрли қудуқ”да Дев, "Қорбобони қутқаринг”да кучук, "Бор эканда, йўқ экан”да чўпон каби кўплаб ранг-баранг ролларни ижро этиб келмоқда.
А. Қодиров театрдан ташқари кинода ҳам ижод қилиб келмоқда. Жумладан; Ўзбек телефильм томонидан суратга олинган "Қайтар дунё”, "Меҳмонжонлардан айланай”, "Орзулар фасли”, "Ёдгор”, "Мафтуна”, "Қадаҳ”, "Муғомбир куёвлар” каби сериал ҳамда бадиий фильмларда қатор роллар ижро этиб, томошабинлар кўнглидан жой эгаллаган.