Касофат рақамлар


   Алоҳида бир инсонга ато этилган иқтидор мукофотми ёинки оғир синов? Фавқулодда салоҳият кўпроқ қувонч келтирадими ёки кулфат? Айрича истеъдод бахт, роҳат-фароғатга тўла ҳаёт калити бўла оладими? Умуман, одам ғайритабиий имкониятларидан қай тарзда фойдалана билиши лозим: фақат ўзи учунми ёки бошқалар билан биргаликдами?.. 
   Романда ўзгача хислатли йигитнинг долғали кечмишлари орқали шу тарздаги мураккаб саволларнинг жавоблари изланади.
   Таниқли адиб - Абдуқаюм Йўлдошевнинг "Касофат рақамлар" номли асари айнан шу ҳақда. "Янги аср авлоди" нашриётида Устознинг янги китоби нашрдан чиқди. Устозни таваллуд топган куни ва янги китоби билан муборакбод этамиз!
   Мазкур асарни ўқишни истаганлар китобни "Янги аср авлоди" нашриёт матбаа маркази китоб дўконидан топишлари мумкин.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот