Дилноза Кубаеванинг таваллуд топган айёми


   22 ноябрда, Миллий театрнинг санъаткори, "Шуҳрат" медали соҳибаси, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист - Дилноза Кубаеванинг таваллуд топган айёми.
   Санъаткоримизни шукрона куни билан табриклаб, аввало сиҳат-саломатлик, узоқ ва саодатли умр, кенг ризқ-насиба, тўкис оилавий бахт ҳамда покиза ижодий ният-истакларнинг чиройли мустажобини тилаймиз.
   Дилноза Кубаева ижодининг илк қадамлариданоқ ўзбек ва қардош халқга машҳур бўлди. Саҳна ва экран олами қизалоққа кулиб боқди. Бирин-кетин ёдда қоларли, бадиий ажойиб образларни талқин этди. Хўш, Дилноза Кубаева нега бу қадар тез машҳур бўлди? Табиат берган гўзаллик сабабми? Тўғри, ҳусн ярим давлат. Давлатни бутун қилиш-чи? Нимага боғлиқ? Албатта, гўзал қалбга. Актрисанинг ижросида самимийлик, софлик, соддалик, табиийлик мужассам. Йиғлатишни ҳам, кулдиришни ҳам бирдек амалга оширяпти. Энг муҳими, унинг ижросидан қалб ҳузурланяпти. Таърифни оширмайлик, бекитмайлик барибир томошабин олий ҳакам.
   Гўзал чеҳрангиздан гўзал табассум аримасин!

   Озода ШОБИЛОЛОВА - Ўзбек Миллий академик драма театрининг Матбуот котиби ҳамда Ўзбекистон Давлат Санъат ва маданият институтининг нашр ва таҳририят бўлим бошлиғи.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот