Гулнора Раҳмоновага табрик


  Мусаввир, Ӯзбекистон Бадииӣ ижодкорлар уюшмаси аъзоси - Гулнора Раҳмоновани таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз!
     Гулнора Раҳмонована мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ишларига улкан ривожлар тилаймиз!

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.
 
  Маълумот: Гулнора Раҳмонова "Гулистон", "Сиҳат-саломатлик" журналларида бош рассом бӯлиб ишлаган. Камолиддин Беҳзод институтида, Беньков номли коллежда дарс берган. Республикамиз музеӣлари ва хорижий мамлакатлар, жумладан Тунис, Франция, Болгария, АҚШ ҳамда бошқа давлатларнинг шахсиӣ коллекцияларида асарлари бор. 
  Ӯзбекистон Бадииӣ ижодкорлар уюшмаси аъзоси. Жуда кӯп адиб ва шоирларимизнинг портретларини чизган. 
  Наср йўналишида "Марварид шодаси" ва "Юрак деворидаги чизгилар" номли икки китоби "Шарқ" нашриётида нашриёт ҳисобидан чоп этилган. "Сипоҳиӣлар хонадони" номли драматик асари турк тилига таржима қилиниб, Туркия университетлари ӯқув қӯлланмасига киритилган.
  "Ўзбекистон адабиёти ва санъати", "Халқ сӯзи" газеталари, "Шарқ юлдузи", "Ёшлик" журналларида асарлари эълон қилинган.
     2020 йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
     2022 йилда "Умрнинг уч фасли" номли романи чоп этилди.
     Инглиз адибаси Дафна Дю Морьенинг инглиз тилидан Гулнора Раҳмон таржима қилган "Ребекка" ва "Рейчел" асарлари " Янги аср авлоди" нашриёти томонидан чоп этилди. Айни кунларда Гулнора Раҳмон таржима қилган бир туркум асарлар мазкур нашриёт томонидан босиб чиқарилиш арафасида.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот