Хосият Рустамовага табрик!

«Шуҳрат» медали соҳибаси, Ўзбекистон ва Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир, таржимон – Хосият Рустамовани таваллуд топган куни билан муборакбод этамиз!
Хосият Рустамовага метиндек мустаҳкам соғлик, узоқ умр ва бахт-саодат, барча орзу-умидлари рўёбга ошишини, дунёдаги жамики энг юксак истакларимизни тилаймиз!!!
Маълумот: Хосият Рустам Исломалиевна 1971 йил Ўзбекистон Республикаси, Наманган вилояти, Чуст тумани, Олмос қишлоғида туғилган. 1993 йил Тошкент Давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг Журналистика факультетини тамомлаган. 2003 йил Ўзбекистон Миллий университетининг Ўзбек филологияси факультети қошидаги Олий Адабиёт курсида таҳсил олган.
2004 йил «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.
Шеъриятдан ташқари ёзувчи, драматург сифатида ҳам бир қанча ҳикоялар, пьесалар, киносценарийлар ёзган.
2015 йилда «Осмонга сиғмаган қуш» номли пьесаси Ўзбекистондаги муҳташам театрлардан бири бўлган Муқимий номидаги мусиқали драма театрида Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов режиссёрлигида саҳналаштирилган.
2016 йили «Гилам» номли ҳикояси асосида «Ажал жодуси» номли киносценарий ёзган ва режиссёр Ҳилол Насимов томонидан экранлаштирилган.
У таржимон сифатида Марина Цветаева, Евгений Евтушенко, Анна Ахматова, Борис Пастернак, Рамиз Равшан, Нигор Рефибейли, Ризо Ҳалил, Фозил Кисакурак, Хусну Доғларжа ва бошқа кўплаб жаҳон шоирларининг шеърларини ўзбек тилига таржима қилган.
2015 йилдан буён энг нуфузли «Китоб дунёси» газетасининг Бош муҳаррири.
Ўзбекистон ва Озарбайжон (2019) Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси.
Нажи Нааман номидаги халқаро мукофот совриндори (2021).
Шеьрлари дунёнинг 30 ортиқ тилларига таржима қилинган ва китоблари бир неча Хорижий мамлакатларда чоп этилган.