БУ КУНЛАРГА ЕТГАНЛАР БОР...


    Февраль жудаям хосиятли ойдир. Чунки бу ойда улуғ алломалар, мутафаккирлар, олимлар таваллуд топган. Шундай хосиятли ойда бизнинг ёқимтой, хушмуомала, инсонлар кўнглига ўзининг ширин сўзлари билан кириб борувчи укамиз Музаффар Муҳаммадназар эллик ёшга тўлган ва эзгуликларга, яхшиликларга бошловчи Muzaffar.uz сайтининг ташкил топганига олти йил бўлган кун.
    Сайтнинг берилаётган материалларини мухлислар зўр қизиқиш билан ўқиб боришмоқда. Унда берилаётган ҳар бир мақолага илова қилинаётган фотосуратларни ҳам кўпинча Музаффарнинг ўзи тасвирга туширади. Илоҳим веб сайтнинг мухлислари сони кўпайсин!
  Аслида, унинг отаси - Муҳаммадназар ака билан бир неча йиллар олдин ҳамсуҳбат бўлиб, газетамизда ёритган эдим. Унинг отажониси ниҳоятда меҳмондўст, ижодкорларни қадрлайдиган инсон эди. Жумладан, Ҳожиакбар Ҳамидов, Шоберди бахши, Шерқўзи Ғозиев ва бошқалар уларнинг оилавий дўсти эди. Илоё жойлари жаннатда бўлиб, қабрлари нурга тўлсин! Шундай инсоннинг фарзанди ҳам меҳмондўст, самимий, беғубордир.
   БУ КУНЛАРГА ЕТГАНЛАР БОР...

Хонбиби ҲИММАТ қизи.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот