Мажидбек Муҳаммадназар ўғлига табрик
Укам – Мажидбек Муҳаммадназар ўғлини таваллуд топган куни билан табриклайман! Мажидбек раҳматли Ойижоним роппа-роса 40 ёшга тўлган куни, яъни 1995 йилнинг 1 Февраль куни туғилган.
Ука, сенга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ишларингга улкан ривож тилайман! Мартабанг янада юксак бўлсин!
Умр йўлдошинг – келиним билан умрбод бахтли ҳаёт кечириб, фарзандларинг камоли ва орзу-ҳавасини кўриб юргин.
Камоли эҳтиром ила, аканг – Музаффар Муҳаммадназар ўғли.