Музаффар Муҳаммадназар таваллуд топган кун
Музаффар Муҳаммадназарни туғилган куни.
Музаффар Муҳаммадназарни виждонли, ўз ишига масъулиятли, камтар, самимий, жудаям эътиборли, синчков, қўлидан келганича ҳаммага яхшилик соғинувчи инсон сифатида биламан.
Музаффар ака, таваллуд топган қутлуғ айёмингиз муборак бўлсин! Оллоҳим Сизга дунёдаги энг самимий тилакларни ҳамроҳ қилсин! Мен Сизга ҳаётингиз давомида Умр дафтарингизнинг Олтин варақларига Зарҳал ҳарфлар билан битиладиган қувончли кунларни, баҳор чечакларидай нафис, ёз кунларидай соҳибадор, куз меваларидай ширин ва қиш қорларидай покиза Ҳаётни тилайман.
Оилавий тинчлик, осойишталик ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин. Яратган Эгам Сизни ҳамиша яхшиликлар билан сийласин. Умрингиз узоқ, ризқингиз бутун бўлсин. Ижодий ишларингизда Оллоҳ мададкор, Омад ёр бўлиб, ҳамиша юзингизни иссиқ, сўзингизни ўткир қилсин. Айём муборак!
Садоқат ЭРМАТОВА - Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти девонхона мудираси.