Мавлуда Иброҳимованинг Янги йил табриги
Янги йил эшик қоқиб кирди. Янги умид ва орзуларга тўла Янги йил кириб келди. Албатта, ҳаётда қувончли кунлар ҳам, қайғули кунлар ҳам бўлади. Аммо буларнинг барида бир ҳикмат борлигини унутманг. Аслида ғам-ташвишлар ҳам бизни бахтга, қувончли кунларга элитувчи бир восита бўлганини кейин англаб етамиз.
Янги йилда қувончли кунларингиз кўп бўлсин! Ташвишли кунларингиз фақат эзгуликларга, яхшиликларга элтсин!
Мавлуда Иброҳимова (Нигина Ниёз) - "Бекажон" газетаси ходими, ёзувчи.
❄️❄️ЯНГИ ЙИЛДА❄️❄️
Янги йилда менинг эзгу,
Тилакларим зиёда,
Машиналар олсин ҳамма,
Юрмасин ҳеч пиёда.
Ушалсинда ҳар банданинг,
Орзу, истак,ўйлари,
Пойдевори бахтдан бўлсин,
Ҳаёт, умр уйлари.
Саҳоватга тўлсин қалби,
Барака туз,ошида,
Ҳумо қуши сайраб турсин,
Ҳар кимсанинг бошида.
Қувончларга тўлсин диллар,
Кўрмасин ҳеч озорлар,
Унутилиб алам, дардлар,
Шифо топсин беморлар.
Янги йилда зўр тилаклар,
Жўш уради дилимда,
Бахтга етсин севишганлар,
Тўйлар бўлсин элимда.
Қайғу, ғамнинг тиши синиб,
Ҳеч кимсани қопмасин,
Ҳамма инсон камол топсин,
Ҳеч ҳам завол топмасин.
Ёпиқ бўлсин,очилмасин,
Омадсизлик эшиги,
Фарзандсизга фарзанд берсин,
Тўлсин меҳр - бешиги.
Эзгуликлар гуллаб унсин,
Кўнгилларда қатма -қат,
Ғийбат,ҳасад қуриб,битиб,
Кулсин меҳр -муҳаббат.
Янги йилда бахту, омад,
Ҳамроҳ бўлсин ҳар онда,
Ҳуллас ҳамма бахтли бўлсин,
Гўзал ЎЗБЕКИСТОНДА.