Муслимбек Йўлдошев


  Олий тоифали сухандон, шоир, ёзувчи, таржимон, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон халқ маорифи аълочиси, "Турон" фанлар академиясининг академиги - Муслимбек Йўлдошев 1958 йил 12 Июнь куни Тошкентда туғилган. 
 Ҳозирги Ўзбекистон Давлат Санъат ва маданият институти ҳамда Юридик университетини тамомлаган. 
  Муслимбек Йўлдошев Ўзбекистон телевидениесида узоқ йиллардан буён сухандон-журналист сифатида фаолият юритиб келмоқда. 
  Унинг “Сиз мени танийсиз”, “Ёр кўчаси”, “Сўз сеҳри”, “Мен интилган манзил”, “Кўнглим кошонаси”, “Ёр ҳам янгилик эмас”, “Силсила”, “Дийдор ширин”, “Мўминга бегона баҳор” сингари китоблари нашр этилган.
  У “Умид”, “Эгиз қўшиқлар”, “Дилкаш давралар” сингари кўрсатувларнинг муаллифи.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот