Абдуқаюм Йўлдошев


   Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, "Шуҳрат" медали соҳиби, “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррир ўринбосари, адиб, драматург, сценарийнавис ва таржимон - Абдуқаюм Йўлдошев 1962 йилнинг 28 Февраль куни Самарқанд вилояти, Қўшработ туманида туғилган.
   Сирдарё вилояти, Оқолтин туманида ўрта мактабни тугатиб, туман газетасида ишлаган. Тошкент политехника институтида (ҳозирги Техника университетида) ўқиган, Тошкент электромеханика заводида инженер-технолог бўлиб меҳнат қилган.
   Ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларидан бошлаб “Сирли олам”, “Қалб кўзи”, “Ёшлик”, “Ҳуррият”, “Моҳият”, “XXI аср” сингари газета-журналларда ишлаб келган.
   1993 йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. 
 “Бир тун ва бир умр”, “Алвидо, гўзаллик”, “Банкир”, “Катта ўйин”, “Пуанкаре”, “Ҳали вақт бор”, "Дарё", "Шараф йўли" ва бошқа кўплаб китоблари чоп этилган.
  “Кичкина одамлар”, “Уқубат”, “Иқтидор”, “Виждон”, “Қадамлар”, “Нигоҳ”, “Бурч ва муҳаббат”, “Устюртга йўл”, "Абдулла Орипов", "Пуанкаре" бадиий фильмларининг, “Ҳаёт жилғалари”, “Синов”, “Одамлар орасида”, “Она дарё” сериалларининг сценарий муаллифи.
   “Даҳо” (Ўзбек давлат драма театри), “Залолат” (Ёш томошабинлар театри) пьесалари саҳналаштирилган.
   “Пуанкаре” ҳикояси асосида Ўзбек давлат драма театрида “Ҳаёт формуласи” (Даҳо) номли спектакль саҳналаштирилган ва шу номдаги бадиий фильм ишланган. 
   Айни пайтда “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетасида бош муҳаррир ўринбосари вазифасида хизмат қилиб келмоқда.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот