Ўзбекистон телевидениесининг 65 йиллиги муносабати билан "Севимли" телеканалида Олий тоифали сухандон, шоир, ёзувчи, таржимон, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон халқ маорифи аълочиси, "Турон" фанлар академиясининг академиги - Муслимбек Йўлдошевнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган "Эслаб, эслаб" кўрсатуви тасвирга олинди. Кўрсатувда таниқли сухандонлар, шоирлар ва актёрлар ҳамда Муслимбек Йўлдошевнинг шогирдлари иштирок этишди. Шунингдек, телевидениеда узоқ йиллар хизмат қилган сухандонлар - Ўктам Жобиров, Раҳматилла Мирзаев ва Мўмин Ўтбосаровлар ҳам эслаб ўтилди.