Муслимбек Йўлдошевга табрик
Олий тоифали сухандон, шоир, ёзувчи, таржимон, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон халқ маорифи аълочиси, "Турон" фанлар академиясининг академиги - Муслимбек Йўлдошевни таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз!
Маълумот: Муслимбек Йўлдошев 1958 йил 12 июнда Тошкентда туғилган. Ҳозирги Ўзбекистон давлат Санъат ва маданият институти ҳамда Юридик университетини тамомлаган. У Ўзбекистон телевидениесида узоқ йиллар сухандон-журналист бўлиб фаолият юритди.
Унинг “Сиз мени танийсиз”, “Ёр кўчаси”, “Сўз сеҳри”, “Мен интилган манзил”, “Кўнглим кошонаси”, “Ёр ҳам янгилик эмас”, “Силсила”, “Дийдор ширин”, “Мўминга бегона баҳор” сингари китоблари нашр этилган.
У “Умид”, “Эгиз қўшиқлар”, “Дилкаш давралар” сингари кўрсатувларнинг муаллифи.