Драматург Бобур Ҳамро уюшма аъзоси


   Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг катта залида ёш ижодкорларни уюшма аъзолигига қабул қилиш ва 30 Июнь - Ёшлар куни муносабати билан табриклаш маросими бўлиб ўтди. 
   Тадбирни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири - Сирожиддин Саййид очиб, барча ижодкор ёшларни табриклаб, юртимизда уларга яратилаётган шарт-шароит ва имкониятлар тўғрисида гапириб ўтди.
   Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг Ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари, таниқли шоир - Ботиржон Эргашев ҳам сўзга чиқиб, ёшларни уюшма сафига қабул қилинганлиги билан самимий муборакбод этди.
   Ўзбекистон Театр Арбоблари уюшмасининг фидойи ходими, истеъдодли ёш ижодкор, драматург ва сценарист - Бобур Ҳамрога ҳам ўн нафар ёш ижодкорлар қаторида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолиги гувоҳномаси ва совғалар топширилди.
   Бобур Ҳамрони Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси бўлганлиги билан табриклаймиз!!!

Ўзбекистон Театр Арбоблари уюшмаси
Матбуот хизмати.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот