Таҳририятга Қрим ҳавоси билан келди...


Ташриф 

Таҳририятга Қрим ҳавоси билан келди...


  Юртимиз аёлларининг ҳаёти ва фаолиятини ўз саҳифаларида ёритиб, бир неча авлодга тарбиячилик қилиб келаётган “Саодат” журнали табаррук юз ёшини қаршиламоқда. Шу сабаб, йил бошидан дўстларимиз, ҳамкору ҳамфикрларимиз қутловидан, ташрифидан мамнун бўлиб ижод қиляпмиз. 
   Албан-америкалик шоир, ёзувчи, жаҳон адабиёти тадқиқотчиси, таржимон ва адабий танқидчи  Жек Маринайнинг баҳор илкидаги ташрифи билан бошланган эҳтиромлар давом этмоқда. 
   Шундан кейин, Тожикистонлик шоира, журналист,  “Муаллим ва ўқувчи” (“Омузгар ва хонанда”) газетаси бош муҳаррири Муслима Ўлмасзода, Қозоғистонлик шоир, Қозоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Элдор Татиев ҳам таҳририятимиз меҳмони бўлди.
   Бугун биз учун яна бир қувончли кун бўлди. Боиси, Қримлик ёзувчи ва журналист, “NenkeCan” аёллар журнали бош муҳаррири – Зера Бакирова онахон журналнинг йўқловчиларидан бўлди. 
    Меҳмонни журнал бош муҳаррири Мунаввара Усмонова ва таҳририят ходимлари кутиб олишди.
-  Бугун одамлар ижтимоий тармоқларнинг асирига айланиб бораётган бир пайтда, ахборот майдонида босма нашрларнинг ўрни ва даражаси тушиб бораётган оғриқли бир жараёнда бир асрни кўраётган журнални яшаб қолиши учун меҳнат қилаётган ва заҳмат чекаётган сиз фидойиларга таъзимдаман – деди Зера Бакирова. 
   Қолаверса, юз ёшга қўшалоқ қувонч бўлган бош муҳаррир Мунаввара Усмонованинг яқинлашиб келаётган таваллуд айёми – 60 ёши билан самимий табриклаган меҳмон икки мамлакат хотин-қизлар журнали ўртасида ижодий ҳамкорликни йўлга қўйиш таклифини билдирди.
   Зера Бакирова “Саодат” журналининг кўнглига яқин бўлган жамоаси билан бўлган учрашувдан беҳад мамнунлигини билдириб, бугунги дийдор учун ташаккур, кутганимдан ҳам зиёд меҳр кўрдим, дея ўз миннатдорлигини изҳор этди.

Феруза  ОРИПОВА










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот