Феруза Раимжоновна Орипова Андижон вилоятида туғилган. 1998 йилда Ўзбекистон Миллий Университетининг "Журналистика" факультетини тамомлаган. “Туркистон” газетаси мухбири, “Тараққиёт” Телерадиокомпанияси бош муҳаррири, Андижон Ёшлар Телерадиокомпанияси муҳаррири, "Андижоннома" газетаси махсус мухбири, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати ходими, “Илм-фан, таълим, маданият, диний-маърифат ва хотин-қизларнинг маънавий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими” етакчи мутахассиси, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан ишлаш бўлими бошлиғи ўринбосари, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти темир йўл ташкилоти ташкилий ривожланиш бўлими мутахассиси, бўлим бошлиғи, ижрочи директор, Ўзбекистон Хотин-қизлар Қўмитаси фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш бўлими етакчи мутахассиси, Республика Маънавият ва маърифат маркази таълим-тарбия муассасалари билан ишлаш бўлими бош мутахассиси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида маънавий-маърифий ишлар бўлими бош мутахассиси, "Саодат" журнали масъул котиби вазифаларида фаолият юритган. Ҳозирда "Саодат" журнали бош муҳаррир ўринбосари вазифасида ишлаб келмоқда. “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги” ва "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги" кўкрак нишонлари билан тақдирланган. Журналист аёллар ўртасида ўтказилган "Атиргул" танлови республика босқичи, “Аёлга эҳтиром” танловининг ғолиби бўлган.