Мунаввара Усмоновага табрик


   Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, "Шуҳрат" медали, "Маданият ва санъат фидокори" кўкрак нишони соҳибаси, “Саодат” журналининг Бош муҳаррири, Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг фахрий профессори, шоира - Мунаввара Усмоновани таваллуд топган куни муносабати билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз!
    "Саодат" журнали - бу муҳташам журнал, яхшилардан бизга қолган бебаҳо мерос. Мамлакатимиз хотин-қизларини ҳаёти ва фаолиятини хақчил ёритиб, ташвиши ва қувончига шерик бўладиган онахон нашрларнинг Бош муҳаррири - Мунаввара Усмоновага метиндек мустаҳкам соғлиқ, чинордек узоқ умр, бахт-саодат, ижодий ва ижобий парвозлар, дунёдаги жамики энг юксак истакларимизни тилаб қоламиз!

     Камоли эҳтиром ила - "Саодат" журнали ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари. 

   Маълумот учун: Мунаввара Усмонова Абдуҳакимовна - 1965 йилнинг 13 июнида Марҳамат туманида туғилган.
   Тошкент давлат педагогика институтининг ўзбек филологияси факультетида таҳсил олган.
   1984-1990 йилларда Марҳамат тумани аҳолига маиший хизмат кўрсатиш корхонаси кадрлар бўлими инспектори. 
   1990-1992 й.й. Туман ижроя қўмитаси оналик ва болаликни муҳофаза қилиш сектори мудири. 
   1992-1996 йиллар Марҳамат туман ҳокими ўринбосари. 
   1996-2001 й.й. ўзбек ва хориж тиллари гимназияси директор ўринбосари. 
   2001-2007 й.й. Тошкент Давлат аграр университети қошидаги академик лицей директори ўринбосари. 
   2008 - 2010 й.й."Саодат" журнали адабий бўлим муҳаррири. 
   2010-2018 й.й Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси адабий маслаҳатчиси ва “Саодат” журналининг адабий бўлимида муҳаррирлик қилган. 
    2018 йилнинг Май ойидан эътиборан “Саодат” журнали Бош муҳаррири вазифасида фаолият юритиб келмоқда.
    Таниқли ижодкор, хассос қаламкашнинг “Дийдор”, “Сизга ўхшасин”, “Соғинч манзили”, “Юрагимдасан, Ватан”, “Бундай элни қайдан топасан”, “Керагимсиз” каби шеърий тўпламлари, “Ватан − улуғ дарсхона” номли публицистик мақолалар китоби кўпчиликка яхши маълум.
     Шоиранинг кўплаб шеърлари қўшиққа айланган. Бир қанча асарлари озарбайжон, немис, тожик, рус ва қорақалпоқ тилларига таржима қилинган. 
    Мунаввара Усмонова 2013 йил “Шуҳрат” медали, 2022 йил  "Маданият ва санъат фидокори" кўкрак нишони билан тақдирланган.










Изоҳлар 1
  1. Адиба УМИРОВА: Ким нима деса десин дунёда фақат яхшилик қолади, деб ҳатто карантинда ҳам кекса ижодкорлардан хабар олган, «ялт» этган истеъдодни «Саодат»да кўтарган, барча савоб ишларини оналик, опалик, муҳаррирлик, инсонийлик бурчи билган ўзбекнинг ардоқли шоираси Мунаввара опа, туғилган кунингиз муборак бўлсин!
    Дунёда нима кўп, шоира кўп. Аммо миллат юзи, ор-номуси, ҳамияти, ғурури, иффатини ўзида баланд кўтариб юрганлар кам. Бошингиз баланд, умрингиз узоқ бўлсин, Опагинам!..

     



    Шохида ШАКИРОВА: Ассалому алайкум! Бугун ажойиб инсон, элимиз суйган шоира Мунаввара Усмонова Усмонова таваллуд топган кун. Фурсатдан фойдаланиб мен учун х,ам к,адрли булган опажоним Мунаввара Усмоновани таваллуд кунлари Билан чин калбимдан табриклайман! Мунаввара опа, сизга мустахкам соглик, узок-умр, оилавий хотиржамлик, ижодингизга барака тилайман! Доим эл ардогида булиб юринг!
    Улғайиб қолибсан, деб айтди онам,
    Негадир бошимни силаган пайти.
    Мен ҳали боламан, она, деб айтдим,
    “Кафтингиз исидан болалик қайтди”.
    Севимли шоирамиз
    Мунаввара Усмонова ижодларидан.

Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот