Мунаввара Усмонова

Мунаввара Абдуҳакимовна Усмонова - 1965 йилнинг 13 июнида Марҳамат туманида туғилган.
Тошкент давлат педагогика институтининг ўзбек филологияси факультетида таҳсил олган.
1984-1990 йилларда Марҳамат тумани аҳолига маиший хизмат кўрсатиш корхонаси кадрлар бўлими инспектори. 1990-1992 йй. Туман ижроя қўмитаси оналик ва болаликни муҳофаза қилиш сектори мудири. 1992-1996 йиллар Марҳамат туман ҳокими ўринбосари. 1996-2001 йй. ўзбек ва хориж тиллари гимназияси директор ўринбосари. 2001-2007 йй. Тошкент Давлат аграр университети қошидаги академик лицей директори ўринбосари. 2008 - 2010 й.й."Саодат" журнали адабий бўлим муҳаррири. 2010-2018 йй Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси адабий маслаҳатчиси.“Саодат” журналнинг адабий бўлимида муҳаррирлик қилган. 2018 йил май ойидан эътиборан “Саодат” журнали Бош муҳаррири.
Таниқли ижодкор, хассос қаламкашнинг “Дийдор”, “Сизга ўхшасин”, “Соғинч манзили”, “Юрагимдасан, Ватан”, “Бундай элни қайдан топасан”, “Керагимсиз” каби шеърий тўпламлари, “Ватан − улуғ дарсхона” номли публицистик мақолалар китоби кўпчиликка яхши маълум.
Шоиранинг кўплаб шеърлари қўшиққа айланган. Бир қанча асарлари озарбайжон, немис, тожик, рус ва қорақалпоқ тилларига таржима қилинган. Мунаввара Усмонова “Шуҳрат” медали, "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими" унвони, "Маданият ва санъат фидойиси" кўкрак нишони билан тақдирланган.