Қўчқор Норқобилга табрик!


    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, адиб, шоир, таржимон, драматург, "Адлия аълочиси" ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг "Маънавий-маърифий ишлар аълочиси" кўкрак нишонлари соҳиби - Қўчқор Норқобилни таваллуд топган куни билан табриклаймиз! 
   Қўчқор Норқобилга энг аввало, метиндек мустаҳкам соғлик, Бойсун чиноридек узоқ умр, ижодий ва ижобий муваффақият тилаймиз! Умр йўлдоши - шоира, таржимон, "Китоб дунёси" газетасининг Бош муҳаррири, Ўзбекистон ва Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси - Хосият Рустамова билан қўша қариб, фарзандларининг камолини кўриб юришсин! Ўзбек адабиётини дунёга танитишда давом этишини ва адибимизнинг қаламига мансуб спектакллар нафақат юртимиз театрларида, балки бошқа давлатлар театрларида ҳам намойиш этилишини тилаб қоламиз!!! 

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

  Маълумот учун: Қўчқор Норқобил (Норқўчқор Раҳматович Норқобилов) - 1968 йил 5 мартда Сурхондарё вилояти, Олтинсой туманида туғилган. Маълумоти олий, журналист.
    1992 й. Тошкент давлат университетини, 2005 й. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
     Меҳнат фаолиятини 1990-1990 йй. “Туркистон” газетасининг мухбири лавозимида бошлаган. 1990-1994 йй. “Саодат” журналининг бўлим мудири, масъул котиби, 1994-1997 йй. Ўзбекистон телевиденияси Сиёсат таҳририяти муҳаррири, Иқтисодий ижтимоий, сиёсий дирекцияси директорининг ўринбосари, 1997-1999 йй. “Халқ сўзи” газетасининг бўлим мудири, 1999-2003 йй. “Ўзбекистон овози” газетасининг бўлим мудири, 2003-2003 йй. “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг бош муҳаррир ўринбосари, 2003-2006 йй. “Қишлоқ ҳаёти” газетасининг бўлим мудири, 2006-2007 йй. “Ўзбекистон овози” газетаси Бош муҳаррири ҳузуридаги мухбир,  “Инсон ва қонун” ҳуқуқий газетаси таҳририятининг Бош муҳаррири лавозимида фаолият юритиб келган. ЎзДСМИ доценти.
    1993 йил "Усмон Носир" мукофоти совриндори, 2001 йил "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист" Давлат мукофотлари билан тақдирланган. 2-даражали адлия маслаҳатчиси. "Адлия аълочиси"  кўкрак нишони соҳиби.
   “Кафтимдаги қизғалдоқ”, “Хосиятли дунё”, “Дераза раҳидаги гул” шеърий китоблари, “Дарё ортидаги йиғи”, “Кулиб тур, азизим”, “Қуёшни ким уйғотади?..”, “Кўзларингни кўргани келдим”, “Афғон: 2 рота”, “Осмон остидаги сир”, “Биз жангдан қайтмадик...”,”Самодил”, "Урушнинг биринчи куни" (2021), "Уруш тугаса айтинг, қайтиб келаман" (2021), "Олисларда осмон йўқ эди" (2021) ва Россияда нашрдан чиққан "Хочу увидеть твои глаза" (2021), Тюльпан на снегу" ( 2021) номли насрий китоблар муаллифи. Адибнинг  қатор Европа давлатларида ҳам китоблари чоп этилган. Американинг Халқаро   "Женима" мукофоти совриндори. Адиб асарлари Россияда ҳам севиб ўқилмоқда. У "Муқаддас Анна" ордени ҳамда "Москванинг олтин қалами" мукофотлари соҳиби.
    “Тақдир синовлари”, “Қуёшни сен уйғотасан”, “Нур сояда қолмайди”, “Омад биз томонда”, “Сув кўрмай этик ечма”, “Заминдан олис кетма”, “Дилдаги доғ”, “Ўз уйингдан бахт изла”, “Айёргина аёллар”, “Тоғлардек баланд бўл!” каби қатор драмалари Республикамиз ва вилоят театрларида саҳналаштирилган. Унинг асарлари қардош Озарбайжон ва Қозоғистон давлатлари театрлари саҳналарида намойиш этилмоқда.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот