Бобур Ҳамроевга табрик
Ўзбекистон Театр Арбоблари уюшмаси ходими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёш истеъдодли драматург – Бобур Ҳамроевни таваллуд топган куни билан табриклаймиз! Бобурга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий парвозлар тилаймиз!!!
Маълумот: Бобур Ҳамроев 1997 йилнинг 8 Ноябрь куни Тошкент шаҳрида зиёлилар оиласида таваллуд топган.
Ўзбекистон давлат Санъат ва маданият институтининг магистранти.
«Дунёдаги энг гўзал сурат», «Иқрор», «Шукр қил», «Муаллим», «Судья» каби фильмлар ва бир қатор сериал: "Соя" (2- фасл), "Қодирхон" (5- фасл), "Бўри боласи", "Судья" ҳамда қатор саҳна асарлари муаллифи.
Бобур Ҳамроев “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетасининг бош муҳаррири, таниқли журналист, "Дўстлик" ордени, "Шуҳрат" медали ва "Адолат" кўкрак нишони соҳиби, Халқаро "Олтин қалам" мукофоти совриндори – Ислом Ҳамронинг ўғли.