Мансур Равшанов оламдан ўтди


    Ўзбекистон санъат арбоби, ўзбек театр санъатига ўз спектакллари билан муносиб ҳисса қўшиб келган ижодкор, режиссёр – Мансур Темирович Равшанов оламдан ўтди. 
    Мансур Равшановнинг оила аъзолари, ҳамкасблари, шогирдларига чуқур таъзия билдирамиз!

    Маълумот: Мансур Темирович Равшанов 1937 йилнинг 4 Июль куни Қарши шаҳрида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1983). Тошкент Театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1961). Сурхондарё вилоят мусиқали драма театрида аввал актёр, кейинчалик режиссёр, бош режиссёр (1963–74, 1975 й. дан) вазифаларида ишлаган.
    Кейинчалик Қашқадарё вилоят мусиқали драма театрида бош режиссёр сифатида фаолият юритган. 
    «Алпомиш» (С. Абдулла, Т. Жалилов), «Бой ила хизматчи», «Майсаранинг иши», «Жононга бордим бир кеча» (Ҳамза), «Алишер Навоий» (И. Султон, Уйғун), «Парвона» (Уйғун), «Нурхон» (К. Яшин), «Ажаб савдолар» (Ҳ. Ғулом; М. Левиев), «Келинлар қўзғолони» (С. Аҳмад), «Ўз аризасига кўра» (Ў. Умарбеков), «Макр ва муҳаббат» (Ф. Шиллер), «Момо ер», «Оқ кема» (Ч. Айтматов), «Келин ва куёв» (М. Байжиев), «Амир Темур ва Йилдирим Боязид» (К. Абдунабиев), «Алпомишнинг қайтиши» (У. Азим) каби кўплаб спектаклларни саҳналаштирган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот