"Ренессанс" Киночилар уйида Кинематография агентлиги раҳбарияти ва киноижодкорлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда ОАВ вакиллари ҳам иштирок этишди.
Кинематография агентлиги директори - Фирдавс Абдухолиқов Ислом цивилизацияси маркази директори этиб тайинланганлиги ва шу даврга қадар Кинематография агентлиги директорининг ўринбосари вазифасида фаолият юритиб келган Шуҳрат Ризаев мазкур лавозимни эгаллагани муносабати билан киноижодкорлар Фирдавс Абдуҳолиқовга ўтган давр мобайнида кино соҳасида эришилган ютуқлар ва ислоҳотлар учун миннатдорчилик билдиришди.
Жумладан, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли актёр ва кинорежиссёр - Исамат Эргашев, Ўзбекистонда ва Қозоғистонда хизмат кўрсатган артист, актриса - Раъно Зокирова, Кинематография агентлиги директорининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси - Барно Унгбоева ҳамда бошқа кино соҳасининг вакиллари ўзларининг дил сўзларини изҳор қилишди.