Шуҳрат Ризаев
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги директорининг маслаҳатчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, “Дўстлик” ордени соҳиби, филология фанлари номзоди, таниқли адабиёт ва киношунос олим – Шуҳрат Ризаевни таваллуд топган куни билан табриклаймиз! Шуҳрат Ризаевга соғлик, узоқ умр, ижодий ишларида улкан ютуқлар тилаймиз!
Маълумот: Шуҳрат Турсунович Ризаев 1958 йилнинг 10 июль куни Тошкент шаҳрида туғилган.
Ўзбекистон Миллий университетининг «Филология» факультетини тугатган. Маданият ва спорт ишлари вазирлигида, Ойбек музейида, Президент девони ва Вазирлар махкамасида, Давлат ва жамият қурилиши академиясида, “Жаҳон адабиёти” журнали Бош муҳаррири, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги директори лавозимларида фаолият юритган.
Шуҳрат Ризаевнинг «Жадид драмаси» (1997), «Жамият кўзгуси» (ҳаммуаллифликда, 2005), «Завқий ижодида фольклор мотивлари» (ҳаммуаллифликда, 1987), «Миллий уйғониш ва ўзбек филологияси масалалари» (1993), «Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти» (ҳаммуаллифликда, 2005), «Саҳна маънавияти» (2000) каби асарлари чоп этилган.
Шуҳрат Ризаевнинг ўзбек адабиёти, театр ва кино санъати масалаларига доир ўнга яқин монография, рисола ва илмий, адабий-танқидий мақолалар тўпламлари, икки юздан ортиқ мақолалари чоп этилган.
Шунингдек, у “Искандар”, “Она”, “Етакчи” (иккинчи номи “Эзгулик йўли”, Н. Аббосхон билан ҳаммуаллифликда), “Дискотека” пьесаларининг муаллифидир. 