Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги муассислигидаги "Гулистон" ва "Театр" журналлари бирлашган таҳририятининг Бош муҳаррири, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раис ўринбосари, "Шуҳрат" медали, "Маданият ва санъат фидокори", "Намунали оила" эсдалик нишонлари соҳибаси – Шаҳрибону Имомовани таваллуд топган куни муносабати билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз!
Шаҳрибонуга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаймиз!
Маълумот: Шаҳрибону Имомова 1991 йилнинг 11 Август куни Бухоро вилоятидаги Жондор туманида туғилган. Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетининг «Халқаро журналистика» факультетини тугатган.
“Турксой”нинг махсус эсдалик нишони билан тақдирланган. "Сўнгги манзил сабоқлари" номли китоб муаллифи, Ўзбекистонда фаолият юритаётган театрларга бағишланган “Ўзбекистон Республикаси театрлари” деб номланган китоб-альбом муҳаррири.
2024 йили ўз соҳасини ривожлантириш бўйича Хитой Халқ Республикасида малакасини ошириб қайтган.
Шаҳрибону айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқарув академиясида раҳбар аёллар учун махсус ўқув дастури бўйича малака ошириш курсида таҳсил олмоқда.