Барно Унгбоевага табрик


   Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори, киношунос – Барно Унгбоевани таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз! 
     Барнога мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ишларига улкан ривож тилаймиз!

Камоли эҳтиром ила – Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

   Маълумот: Барно Ўрозовна Унгбоева 12 Май куни Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида туғилган.
   Ўзбекистон Миллий университетининг тарих факультетини тамомлаган. Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори. Рус ва инглиз тилларини билади. “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 20 йиллиги” эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланган.
    Иш фаолиятини 2002 йилда 2-Тошкент юридик коллежи ўқитувчиси вазифасидан бошлаб, 2010 йилга қадар мазкур коллежда дарс бериб келган. 2010 йилдан 2015 йилга қадар Турин академик лицейида директор ўринбосари лавозимида ишлаган.
    Республика Маънавият тарғибот маркази Тарғиботчилар фаолиятини мувофиқлаштириш ва малакасини ошириш бўлими бош мутахассиси, ЎзМУ Маънавият ва маърифат, иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи, “Кино санъати” журнали бўлим бошлиғи, Ўзбеккино Миллий агентлиги агентлиги Бош директорининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ахборот хизмати раҳбари, матбуот котиби, Республика кинопрокат маркази директори, Ўзбекистон миллий кинематографияни ривожлантириш маркази директори лавозимларида фаолият юритган. 
    Унинг кўплаб  мақолалари АҚШ, Европа ва МДҲ давлатлари  илмий журналларида чоп этилган.  Биз Барно Унгбоевани яна бир бор табриклаб, келгусидаги ишларига улкан муваффақият тилаймиз!










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот