Жаҳонгир Қосимовга табрик


  Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, "Дўстлик" ордени соҳиби, Ўзбек киносининг ёрқин ижодкорларидан бири, таниқли режиссёр ҳамда педагог – Жаҳонгир Қосимовни туғилган куни билан табриклаймиз.
  Жаҳонгир Қосимовга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаймиз! 

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

    Маълумот: Жаҳонгир Қосимов 1958 йилнинг 2 Декабрь куни Тошкентда туғилган. 
   Режиссёр “Шайтанат”, "Камбағал одамлар", "Чангак", “Дев билан пакана”, “18-квадрат”, “Сув ёқалаб”, “Ота”, “Кўргим келади”, "Назира", "Ибрат" каби сериал ва фильмларни суратга олган.
  1984 йилда Тошкент давлат Театр ва рассомлик институти (ҳозирги Ўзбекистон давлат Санъат ва маданият институти)нинг "Драма режиссёри" мутахассислиги бўйича тамомлаган.
  Жаҳонгир Қосимов узоқ йиллар давомида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва “Ўзбеккино” Миллий агентлигида турли масъул вазифаларда фаолият юритиб, кўплаб хужжатли ва бадиий фильмларининг яратилишида катта ҳисса қўшган жонкуяр ижодкорлардан бири. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот