Соҳибжон Алижонов (1968 – 2023)


    Соҳибжон Алижонов 1968 йил 23 сентябрь куни Фарғона вилоятининг Бағдод туманида туғилган. 
   Тошкент Маданият институти (ҳозирги Ўзбекистон давлат Санъат ва маданият институти)ни тугатган Соҳибжон дастлаб Фарғонанинг Бағдод туманида фаолият бошлаган, сўнгра оиласи билан Тошкентга кўчиб келиб, ижодини Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида давом эттирган. 2003 йилда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини давлат ва жамият қурилиши мутахассислиги бўйича тамомлаган.
   У “Ёшлар”, “Маҳалла”, «Ўзбекистон-24» телеканалларида, Ўзбекистон Президенти девонида ҳам сермаҳсул фаолият олиб борган. 
  Фаолиятини «Ёшлар» телерадиоканали «Давр» ахборот дастурлари муҳарририятида оддий муҳаррирликдан бошлаган ва 2006 йилнинг август ойидан 2015 йилга қадар ушбу муҳарририятни бош муҳаррир сифатида бошқарган. 2015−2017 йилларда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Маҳалла» телерадиоканалининг директори, 2017−2019 йиллар давомида «Toshkent» телерадиоканали ва «O‘zbekiston 24″ телерадиоканали» давлат унитар корхоналарида масъул лавозимларда фаолият юритган.
   2019 йилдан вафотига қадар Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясини «Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази» давлат муассасасининг директори лавозимида ишлаб келган. У 2020 йилда «Дўстлик» ордени ва бир қатор кўкрак нишонлари билан тақдирланган.
    Соҳибжон Алижонов 2023 йил вафот этган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот