Фатхиддин Йўлдошевга табрик


     Актёр ва режиссёр - Фатхиддин Йўлдошевни таваллуд топган куни билан табриклаймиз.
     Фатхиддинга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз!

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

     Маълумот: Фатхиддин Йўлдошев 1998 йилнинг 21 Июнь куни Тошкент шаҳрида зиёлилар оиласида таваллуд топган.
   Маълумоти олий. Тошкент давлат санъат ва маданият институтининг "Кино ва телевидение режиссёрлиги" бўлимини 2022 йил тамомлаган.
     Фатхиддин "Уч баҳор", "Дугонажонлар" ва бошқа сериалларда турли ролларни ижро этиш баробарида айнан ўша сериалларда режиссёр ёрдамчиси бўлиб ҳам ишлаган. 
  Ҳозирда Президент университетининг Медиа марказида етакчи мутахассис, МТРК "Маҳалла" телеканалида режиссёр ассистенти вазифасида фаолият юритиб келмоқда. Шунингдек, ''Zo'r TV'' телеканалида новеллаларни суратга олган ва ҳозирда ҳам тасвирга олаяпти. Айни пайтда (туғилган кунида ҳам) тинчгина уйда ё бирор ресторанда ўтирмай, ўзи тасвирга олиш майдонида юрибди
     Фатхиддин - Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, актёр, режиссёр ва дубляж устаси - Фахриддин Шамсиматов ҳамда Филология фанлари бўйича фалсафа доктори,  Ўзбекистон Халқаро Ислом академиясининг чет тиллари кафедраси мудираси, инглиз тили катта ўқитувчиси - Барно Шамсематованинг фарзанди.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот