ТАШЛАБ КЕТМА!


Сенсиз нафас ололмайман,
Ёлғиз сенсиз қололмайман,
Ишқимдан ёр тонолмайман,
Сен ҳеч қачон ташлаб кетма!

Хатойимни кўриб қолсанг,
Қайсарлигимдан гар толсанг,
Дардларимни ҳатто олсанг,
Сен ҳеч қачон ташлаб кетма!

Пойдан тойиб йиғласам ҳам,
Шодлик кетиб келса ҳам ғам,
Кўзларимиз бўлса ҳам нам,
Сен ҳеч қачон ташлаб кетма!

Сенга бердим мен боримни,
Сўнмас мангу баҳоримни,
Ким тинглайди зор-зоримни?
Сен ҳеч қачон ташлаб кетма!

Дўсту, жигар юз бурганда,
Мингта ташвиш югурганда,
Ҳижрон маҳзун жим турганда,
Сен ҳеч қачон ташлаб кетма!

Дилафрўз ЭШОНҚУЛОВА
10.07.2023










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот