"Заминдан олис кетма" спектакли


 Ўзбек Миллий Академик драма театрида драматург ва адиб - Қўчқор Норқобил асари асосида саҳналаштирилган "Заминдан олис кетма" спектакли.  
  Қўчқор Норқобилнинг мазкур драмаси бугунги куннинг энг муҳим муаммоларидан бири экология, табиатни асраш мавзусига бағишланган. Асарда агар инсоният табиатга нисбатан шундай муносабатда бўлаверса дунё экологик хавф гирдобида қолишига эътибор қаратилган. Ушбу пьесада ҳалоллик ва нопоклик, эзгулик ва ёвузликнинг кураши инсонлар ўртасидаги муносабат, чуқур драматик таҳлиллар орқали берилган. Драмада ўз юртини севган, Ватан табиати ва борлиқни ҳаётнинг бир бўлаги деб билган ёш журналистнинг турли хил кучлар билан тўқнашуви жонли воқеалар орқали ифода этилган. Бир сўз билан айтганда, мазкур пьесада бугунги замон қаҳрамонининг қиёфаси тўлақонли акс этган.

   Муаллиф: Қўчқор Норқобил.
   Режиссёр: Нодира Маҳмудова.
   ЖАНР: Драма
  РОЛЛАРДА: ТЎРА – Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Муҳаммадали Абдуқундузов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Саидов, ТОЛИБ – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Меҳриддин Раҳматов, артист Лазиз Орзиев ШОКИР – артистлар Ўткир Менглиев, Шарофиддин Музропов. РАҲИМ – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Асадилло Набиев, артист Аброр Сайназаров. ЛОЛА – артистлар Темирова Шаҳло, Нигина Анарбаева, Гулнора Жуманазарова. ОЛИМ – Собир Отажонов. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот