АНАСТАСИЯ ДМИТРУК


АНАСТАСИЯ ДМИТРУК
 (Украина)
* * *
Қайтаринг тинч осмонимизни,
Оромимиз қайтаринг бутун!
Нимага келдингиз, қўшнилар,
Уруш билан бостириб нечун?
Чўқинтирган сиз билан бизни
Отамиз бир, хоч, қонимиз бир.
Нега қуршаб олди атрофни
Ҳисоби йўқ аскарлар, ахир?
Оғриғимиз ҳаддан зиёда  -- 
Билмадингиз ўғиллик бурчин!
Чидаб бўлмас азобни кўриб
Қаддимизни кўтардик бугун.
Нега сиз келдингиз, болалар,
Чексиз офат олиб укага?
Истамаймиз  -- ака-аканинг
Кўксига ўқ отишин тикка.
Жим турибмиз  -- бизда озодлик,
Қуролингиз айласа ҳам кул.
Ютқазмасмиз  -- қирғинликлардан
Бўшаб қолди уйимиз буткул.
Биз ўлимни кўрдик, болалар,
Қўрқмай боқдик кўзига беун.
Керак эмас уруш, керакмас...
Ортга қайтиб бўлмайди кейин.
                 * * * 
Мен дунёда битта Худога
Тиз чўкканча қиламан тавба.
Кўз ёш билан саждани ўпиб
Таскин излагайман қалбимга.
Қаердадир чақмоқ қўрқитар  --
Чорлаганча урушга беғам.
Кучлимиз ва чидаймиз ортдан
Дўст-дўстларга фириб берса ҳам.
Мени ташлаб кетма кулфатдан
Қутқаргувчи дўстгинам ортиқ.
Чув туширди бизни бу уруш
Ўлдирмаймиз ҳеч кимсани, йўқ!
Бермагаймиз еримиз асло
О, уларнинг ёрдамисиз ҳам.
Қўрқиб уйғонсак ҳам урушдан, 
Қон ютсак ҳам қайғудан шу дам.
Бошқаман мен,
руҳим ўлмайди,
Тирикликдан тортаман хомуш.
Ҳа, қўшиқлар куйланар ҳали
Олиб келар булутлар уруш.
Мен Худодан сўрайман яна
Тиззаларим қонаб бемадор.
У айтади: «Ёрдам бераман!!!»
Бизни ҳаммасидан «қутқарар»!

Рус тилидан Сабрина МУҲИДДИН қизи чевирди.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот