Онанг кетса кун-тун йиғларсан


Музаффарбек укамнинг ОНАСИ
Малоҳат Мирзомуҳаммадга бағишланади.

Боғдан баҳор кетса гуллар қоларкан,
Гуллари сарғайиб, йӯллар қоларкан.
Гулдан гӯзал аёл кетса боғлардан,
Япроқдек сарғайиб диллар қоларкан.
Ошнанг ташлаб кетса бир ой йиғларсан,
Дӯстинг ташлаб кетса
бир йил йиғларсан.
Жонингни алишган севгилинг кетса,
Балки қирқ йил, қирқ бир йил йиғларсан.
Аммо, онанг кетса кӯз ёш чорамас,
Ҳар куни йиғларсан, ҳар тун йиғларсан.
Биламиз бандамиз ӯлим доим ҳақ,
Аммо умр бӯйи маҳзун йиғларсан.
Бевақт яшин урган дарахтсан, аммо
Бетутун йиғларсан, беун йиғларсан.
Синиқ юрагингни кӯксингга босиб,
Ӯзинг ҳам билмассан нечун йиғларсан.
Онанг рӯмолини ӯпган кечалар,
Ғамни боғлаб олган белбоғсан, боғсан.
Онанг ёқасидан чиққан ҳилолсан,
Энди сен бардошсан, маҳзун чорбоғсан.
Боғда онанг руҳи, онанг хаёли,
Йӯл қӯймас синишга, бевақт нурашга.
Тоғнинг боши оғрир, онанг рӯмоли,
Етади тоғнинг ҳам бошин ӯрашга.
Илтимос, дарвозанг ёнига чиққил,
Ӯтир бир пайт онанг ӯтирган тошга.
Сен томон бораяпмиз, ҳақиқий дӯстлар,
Айтмасдан боришар кӯнгил сӯрашга.
Сен томон бораяпмиз.

  Зулфия МЎМИНОВА - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот